16:57 / 11.09.2015
2786

Beeline Фарғона вилоятида тармоқ қопламини кенгайтирмоқда

Алоқа оператори Beeline Фарғона вилояти ҳудудида тармоқ қоплами кенгайгани ҳақида хабар беради.

Воқеани шарҳлат экан, Unitel‘нинг Шарқий ҳудудий филиали директори Санжарбек Иминов шундай деди: “Тақдим этилаётган хизматлар сифатини юксак даражада таъминлаш учун компания доимий равишда тармоқ қопламини кенгайтирмоқда. Тармоқни оптимизация ва модернизация қилиш бўйича ишлар доимий равишда олиб борилмоқда, бу эса абонентларимиз Beeline‘нинг юқори сифатли Интернет ва овозли хизматларидан фойдаланишларига имкон яратади”.

Қўшимча мосламалар ўрнатилиши натижасида Қўқон шаҳрида ва Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани бўйлаб тармоқ сифати яхшиланди.

Top