09:21 / 11.09.2015
4938

БМТ бош қароргоҳида Фаластин байроғи кўтарилишига рухсат берилди

Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеяси БМТ бош қароргоҳи ва идораларида ташкилотга аъзо бўлмасдан, унда кузатувчи мақомига эга давлатлар байроқлари кўтарилиши мумкин бўлган қоидасини ўз ичига олган Фаластин резолюцияси лойиҳасини қабул қилди, дея хабар бермоқда РИА “Новости”.

Резолюция қабул қилиниши учун “рози” овозлар сони 115тани ташкил этган бўлса, “қаршилар” — 8, бетарафлар — 25та бўлди. Мазкур ҳужжат мазкур мамлакатлар байроғи ташкилотга аъзо давлатлар байроқларидан сўнг кўтарилишини ҳам ўзида акс этади.

Кузатувчи мақомига Фаластин билан бир қаторда, Ватикан ҳам эга бўлди.

Top