16:39 / 11.09.2015
2223

Дания қочқинларни квотали тизимда қабул қилишдан бош тортди

Дания 160 минг қочқинни жойлаштириш учун квота асосида тақсимлашда иштирок этмоқчи эмас, дея хабар берди жума, 11 сентябрь куни Ritsaus агентлиги.

“Биз 160 минг муҳожирдан бир қисмини ҳам қабул қилмаймиз. Бунга икки сабаб бор: қисман, чунки биз буни буни юридик нуқтаи назардан рад этишимиз мумкин ва қисман, чунки биз аллақачон ўз қисмимиз (қочқинлар)ни қабул қилиб бўлдик”, – дея Интеграция ва иммиграция масалалари бўйича вазир Ингер Стейнберг сўзларидан иқтибос келтирди.

Ўтган 2014 йилда Даниядан 14 мингдан зиёд киши бошпана сўраган эди. Бу йил эса ушбу рақам 20 мингдан ортиши мумкин.

Чоршанба куни Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер Европа Иттифоқи мамлакатларига мажбурий квота асосида яқин икки йилда Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларидан 160 минг қочқинни қабул қилиб олишни расман таклиф қилган эди.

Top