15:20 / 11.09.2015
1910

Литва Ўзбекистонга янги элчисини жўнатди

2015 йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Литва Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Ремигиюс Мотузасни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.

Анъанавий дўстона Ўзбекистон-Литва муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш чоғида турли соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлигини таъкидланди, хусусан вазирликлараро мулоқотни фаоллаштириш, Ўзбекистон – Европа Иттифоқи шакли ва халқаро ташкилотлар доирасидаги алоқақаларни мустаҳкамлаш қайд этилди.

Учрашувда савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.

Top