14:44 / 11.09.2015
3534

ОАВ: америкалик миллионер икки йилдан буён муҳожирларни қутқариш билан шуғулланиб келмоқда

Америкалик миллионер Кристофер Катрамбоне икки йилдан буён ўз кемасида бир неча ой Ўрта Ер денгизида сузиб юради ҳамда Африкадан Европага йўл олган қочқинларни қутқариб келади. У ҳақда Esquire нашри ёзди.

33 ёшли тадбиркор Янги Орлеанда истиқомат қилади. У суғурта бизнеси орқали бойлик орттирди: у асос солган Tangiers Group фирмаси ихтилоф ўчоқларида ишлаётган журналистлар, ҳарбийлар ва ноҳукумат ташкилотлар ходимларини суғурталаш билан шуғулланади.
2013 йилнинг июлида Ўрта Ер денгизида оиласи билан дам олаётган Катрамбоне сувда кийим-кечак сузиб юрганини кўрди.

Аниқланишича, Италиянинг Лампедуза оролига яқин жойда муҳожирлар қайиғи сув остига ғарқ бўлиб, 380 киши ҳалок бўлган экан. Сафардан қайтгач, бизнесмен муҳожирлик масалаларига қизиқиб қолди ва MOAS муҳожирларни қутқариш фондига асос солди.
2014 йил августидан октябрига қадар Катрамбоне бошчилигидаги “Феникс” кемаси экипажи чўкаётган кемалардан 3 минг кишини қутқариб олди. 2015 йил майидан июлига қадар эса яна 5 минг киши қутқариб қолинди.

Top