06:22 / 11.09.2015
7360

Остоналик 9 ёшли ўқувчи Қозоқ хонлиги юбилейи шарафига 550 марта полдан қўлларида баданини тушириб-кўтарди

Қозоқ хонлигининг 550 йиллик юбилейи шарафига остоналик 9 ёшли мактаб ўқувчиси Амир Маҳмет 550 марта полдан қўлларида баданини тушириб-кўтарди (отжимание). Шу тариқа бола Қозоғистон рекордлар китобининг уч карра рекордчисига айланди.

Амир ўзининг биринчи рекордини жорий йилнинг 1 июнида ўрнатди. Ўқувчи Болаларни ҳимоя қилиш байрамининг нишонланишини доирасида ўтказилган Street Workout тадбири ёзги мавсумининг очилиш маросимида иштирок этди ва 450 марта отжимание қилди.

Кейинги сафар Амир вақтга отжимание қилди: бола 30 сония ичида 50 та отжимание қилди.
Навбатдаги галда ўқувчи 550 марта отжимание қилиб, ўз рекордини Қозоқ хонлигининг 550 йиллигига бағишлади. Рекорд Қозоғистон рекордлар китобининг вакили томонидан расман қайд этилди.

Олимпия чемпионлари Илья Ильин, Серик Сапиев, Қозоғистон ММА (Аралаш жанг санъатлари) федерацияси президенти Анатолий Ким ҳамда каратэ ва ММА бўйича жаҳон чемпиони Айдар Махметов ушбу рекорд ўрнатилиши тадбирининг махсус меҳмонлари сифатида иштирок этдилар.

Top