20:54 / 11.09.2015
3481

Путин 28 сентябрда БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлайди

Россия президенти Владимир Путин Нью-Йоркда 28 сентябрда БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлайди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги

Бу ҳақда Путин ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди. Ушаковнинг айтишича, нутқ сўзлаш келишиб олинган.

“Путин 28 сентябрда эрталабки пайт нутқ сўзлашига келишиб олинди. Президент сафарининг бошқа томонлари кўриб чиқилмоқда”, деб айтди Ушаков.

Аввалроқ Владимир Путин БМТ Бош ассамблеясидаги нутқи давомида Сурия ва “ИШИД” террорчилик гуруҳи жангарилари билан боғлиқ вазият ҳақида гапиришининг эҳтимол катталиги маълум қилинган эди.

Top