08:54 / 11.09.2015
1779

Шимолий Ирландиянинг биринчи вазири ва унинг партияси истеъфога чиқмоқда

Шимолий Ирландиянинг биринчи вазири Питер Робинсон ўзининг истеъфога кетишини эълон қилди. Бу ҳақда Telegraph нашри хабар бермоқда

Бундан ташқари, Робинсон билан бирга мамлакатдаги энг йирик Демократик юнионистик партиясидаги кўплаб вазирлар ҳам кетмоқда ва бу ҳукуматда инқироз юзага келганини англатади.

Шимолий Ирландия ассамблеясида бундай қарор қабул қилинишига Робинсоннинг парламентни тарқатиб юборишни талаб қилгани сабаб бўлди. Бундан бир кун аввал ирланд полицияси муваққат Ирландия республика армияси аъзоси Кевин Макгиганнинг ўлими иши бўйича уч нафар республикачи ҳибсга олинганини маълум қилган эди.

Бундан ташқари, полиция сиёсатчининг қотиллигига муваққат Ирландия республика армияси алоқадорлигини айтди. Айнан шу армиянинг мавжудлиги Шимолий Ирландиядаги мураккаб вазиятга олиб келди.

Top