11:23 / 11.09.2015
2555

Украинага Донбассдаги ҳолат туфайли Россиянинг 1700 нафардан ортиқ фуқароси кириши ман қилинган

Украина Донбассда можаролар бошланганидан буён Россиянинг 1700 нафардан ортиқ фуқаросининг ўз ҳудудига киришини тақиқлади. Бу ҳақда РИА "Новости" Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши маълумотига асосланиб, хабар тарқатган.

"Айни вақтда Украина ҳудудиган Россиянинг 1700 нафардан ортиқ фуқароларининг кириши мумкин эмас", дейилади хабарда.

Аниқлик киритилишича, расмий Киев Россия фуқароларига нисбатан 2014 йилнинг мартидан бошлаб санкциялар қўллаб келмоқда.

Top