09:49 / 11.09.2015
2018

Хитойда автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

Жума, 11 сентябрь куни Хитойнинг Хэнань провинциясидаги Синьсянь шаҳрида йўловчи автобусининг юк машинасига тўқнашиб кетиши оқибатида энг камида 12 киши ҳалок бўлди, 19 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра,автобус сирпанчиқ йўлда ағдарилиб кетиб, сўнгра юк автомобилига бориб урилган. 9 киши ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмган, яна уч киши касалхонада шифокорлар қўлида жон берган. Барча жароҳат олганлар тиббиёт масканларида даволанмоқда. Уларнинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда.

Айни пайтда полиция ҳар икки транспорт воситаси ҳайдовчисини ҳибсга олган. Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Top