06:53 / 12.09.2015
2282

АҚШда ўрмон ёнғинлари туфайли 2700 киши эвакуация қилинди

АҚШнинг Калифорния штатида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда. Бир нечта аҳоли пунктлари хавф остида қолмоқда ва шу сабаб бу ерлардаги аҳолини эвакуация қилиш бошланди.

Аввалроқ яқин атрофдаги ранчо аҳолиси эвакуация қилинаётган эди, бироқ ёнғин секвойя каби қадимий дарахтлар ўсадиган ўрмонзорга ўтиб кетди.

2700 киши яшайдиган Сан-Андреас шаҳарчаси аҳолиси яқинлашиб келаётган ёнғин туфайли эвакуация қилинмоқда.

Калифорния штати губернатори Жерри Браун шаҳарда фавқулодда вазияти тартибини киритди.

Ҳозирча ёнғин шаҳарга етиб келмади, бироқ у бор-йўғи 5 миль нарида юз бераётиб, шиддат билан куч тўпламоқда.

Қайд этилишича, ёнғин июль ойида чақмоқлар уриши оқибатида бошланган.

Top