21:54 / 12.09.2015
3660

Дубайдаги “Эмирейтс молл” савдо марказида сентябрь охирида 40 та янги савдо нуқтаси очилади

Дубайдаги машҳур “Эмирейтс молл” савдо марказида сентябрь охирида 40 та янги савдо нуқтаси очилади. Улар орасида 20 та бренд дўкони, 10 дан кўпроқ ресторан ва кафе, Яқин Шарқдаги энг катта 4DX лазерли экранга эга янги IMAX кинотеатри бор.

Савдо майдонларини кенгайтириш учун 1 млрд дирхам сарфланган.

Янги қурилган мажмуа 28 сентябрга очилиши белгиланган.

Top