11:48 / 12.09.2015
3585

Сиэтл мактаблари кетма-кет тўрт кундан буён ўқитувчилар иш ташлашлари туфайли ёпиб қўйилган

АҚШ шимоли-ғарбидаги йирик шаҳарларидан бўлган Сиэтлда ўқитувчиларнинг иш ташлашлари туфайли кетма-кет уч кундан буён давлат мактаблари фаолият кўрсатмаяпти, дея хабар берди Reuters.

Қайд этилишича, машғулотларга тахминан 53 минг ўқувчи қатнаша олмаяпти.

Хабарда айтилишича, Сиэтл таълим ассоциацияси ва ўқитувчилар меҳнат шартномаларини кўриб чиқиш масалалари бўйича мактаб округи ўртасида бўлиб ўтган музокаралар самарасиз якунланган. Мактаб округи давлат мактабларида фаолият кўрсатаётган ўқитувчиларнинг ойлигини ошириш учун қўшимча 62 млн доллар ажратилишини талаб қилиб чиқмоқда.

Ўқитувчиларнинг иш ташлашларига сўнгги олти йилдан буён сарф-харажатлар ортиб бораётганига қарамасдан, ойлик маошларининг кўтарилмаётгани асосий сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Айни пайтда шаҳардаги 100дан зиёд мактаблар ёпилган.

Top