21:09 / 12.09.2015
3822

Тожикистон уяли алоқа операторлари смс-хабарлар юбориш функциясини ёқишди

Тожикистоннинг барча уяли алоқа операторлари смс-хабарлар юбориш функциясини яна ёқишди, деб хабар бермоқда ASIA-Plus агентлиги.

Ушбу функция 6 сентябрда ўчирилиб қўйилган эди. Айнан шу куни мамлакат шарқида мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Абдуҳалим Назарзоданинг тарафдорларини бартараф этиш бўйича махсус операция бошланган эди.

Уяли операторлар буни техник носозликлар билан тушунтиришган эди.
Охирги маълумотларга кўра, махсус операция ўтказилаётган Ромит дарасида бир неча жангариларгина қолган. 11 сентябрда Назарзода йўқ қилингани маълум қилинган эди. Бироқ ушбу маълумот ҳали ҳам расман тасдиқланмади.

Top