22:15 / 12.09.2015
6035

Виктория Нуланд АҚШнинг Украина армиясига сарфлаган харажатларини маълум қилди

АҚШ Украина эҳтиёжларига эътиборли бўлишда давом этади, деб айтди АҚШ Давлат котибининг Европа ва Евроосиё масалалари бўйича ёрдамчиси Виктория Нуланд Киевда бўлиб ўтган YES анжуманида Украинага мудофаа қурол-аслаҳаси тақдим қилиниши ҳақидаги саволга жавобан.

Анжуман бошловчисининг Украинага АҚШ томонидан қурол-аслаҳа тақдим қилиниши ҳақидаги саволга Нуланд Украинада АҚШ кўмагида ҳарбий машғулотлар ўтказилаётганини эслатиб ўтди.

“Биз ҳарбий ёрдам билан таъминламоқдамиз: Украина армиясини тайёрлаш ва жиҳозлаш учун 244 млн доллар сарфланди”, деб жавоб берди Нуланд.

Top