08:00 / 12.09.2015
3633

Халқаро коинот станциясининг уч фазогири Қозоғистон даштига муваффақиятли қўнди

Ичида Халқаро коинот станциясининг уч фазогири бўлган “Союз ТМА-16М” кемаси капсуласи Қозоғистон даштига муваффақиятли қўнди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Капсула бортида россиялик Геннадий Падалка, даниялик Андреас Могенсен ва биринчи қозоғистонлик фазогир Ойдин Аимбеков бўлган.

“Қўниш амалга оширилди”, деган ёзув чиқди Парвозларни бошқариш маркази экранида.

“Қутқарувчилар туширилган қурилманинг люкини очиб, фазогирларга ундан чиқишга ёрдам бермоқдалар”, деб қўшимча қилган марказ вакили.

Фазогирлар тиббий кўрикдан ўтгандан кейин Остонага Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан коинотда бўлиб қайтган биринчи қозоғистонлик фазогир шарафига уюштириладиган учрашувга боришади.

Ўз навбатида россиялик фазогир Геннадий Падалка коинотда парвоз қилиш бўйича рекордчига айланди: у 5 йиллик парвозлар давомида коинотда 878 кун бўлди.

ХКСда қолган америкалик фазогир Скотт Келли ҳамкасбларини муваффақиятли қўниш билан табриклади.
“Союз”нинг ёрқин изи уйга йўлни ёритади. Ерга хуш келибсиз, йигитлар” деб ёзди Келли твиттерда.

Top