08:42 / 12.09.2015
2251

Хингис мавсумда тўртинчи марта "Катта Дубулға" туркумидаги бош мукофотни қўлга киритди

Жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси, 34 ёшли Мартина Хингис АҚШ очиқ чемпионатининг микст баҳсларида шериги Леандр Паес билан биргаликда ғолиб бўлди ва ўзининг мавсумдаги "Катта Дубулға" турнирлари доирасидаги тўртинчи совринига эга чиқди.

Шу тариқа швейцариялик теннисчи жорий йил давомида Паес билан ҳамкорликда Australian Open, «Уимблдон» ва US Open турнирларида зафар қучди. У шунингдек, «Уимблдон» аёллар ўртасидаги баҳсларида шериги Сония Мирза билан бирганликда ғалаба қозонганди.

У US Open турнирининг аёллар ўртасидаги баҳсларида Сония билан биргаликда ярим финалга чиққан. Ушбу жуфтлик Ярослава Шведовой ва Кейси Деллакуага қарши баҳс олиб боришади.

Top