07:08 / 13.09.2015
3417

«Барселона» сафарда «Атлетико»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди

12 сентябрь куни Ла лига учинчи турининг марказий учрашувида "Атлетико" ва "Барселона" клуби тўқнаш келди. Каталонияликлар оғир кечган учрашувда сафардан ғалаба билан қайтишга муваффақ бўлишди.

"Атлетико" клуби ўз майдонида 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмагач, 51 дақиқада Торрес гол уриб жамоасини олдинга олиб чиқди. Аммо орадан тўрт дақиқа ўтгач, Неймар ҳисобни тенглаштирди. Ўйинга захирадан қўшилган Месси 77 дақиқада урган гол учрашув тақдирини амалда ҳал қилди. Шу тариқа каталонлар 2 турда 9 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида биринчи ўринга жойлашди. Жамоа кейинги турни 20 сентябрда ўз майдонида "Леванте"га қарши ўтказади.

Испания чемпионати, 2-тур
Атлетико – Барселона 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – 51 Торрес, 1:1 – 55 Неймар, 1:2 – 77 Месси.
Атлетико – Облак, Хименес, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Тиагу, Габи (Вьетто, 81), Коке, Оливер Торрес (Феррейра Карраско, 60), Гризманн, Торрес (Мартинес, 62).
Барселона – тер Стеген, Серджи Роберто, Вермален (Матье, 28), Альба, Ракитич (Месси, 60), Бускетс, Иньеста, Маскерано, Рафинья, Неймар, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Оливер Торрес (18), Филипе Луис (43), Иньеста (44), Хименес (89).

Top