08:47 / 13.09.2015
3399

Буюк Британия 8,3 млрд долларлик денгиз шамол электр станциясини қуришдан бош тортди

Буюк Британия ҳукумати 8,3 млрд долларлик улкан денгиз шамол электр станциясини қуриш бўйича Navitus Bay лойиҳасини рад этди, деб хабар бермоқда Bloomberg агентлиги.
Қайд этилишича, ҳукумат қурилиш ЮНЕСКО бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган соҳил бўйидан кўринишни бузиши мумкинлиги сабабли бундай қарор қабул қилди.
Лойиҳа Eneco Wind U.K. Ltd. ва EDF Energy Renewables Ltd. компаниялари томонидан ишлаб чиқилган эди.
970 мегаваттли станция Ла-Манш бўғозида Борнмут ва Уайт ороли орасида қурилиши режалаштирилган эди.

Top