08:54 / 13.09.2015
3385

Чимкент ҳайвонот боғида бегемот туғилди

Чимкент ҳайвонот боғида бегемот туғилди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz мухбири.

Ҳайвонот боғидаги Ламбада лақабли урғочи бегемотнинг кўзи ёриди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бегемотларнинг ҳайвонот боғларида тутқунликда туғилиши камдан-кам кузатиладиган ҳолатдир. Бегемот боласининг жинси ҳали аниқланмади. Унга 40 кундан кейин ном бериш режалаштирилмоқда. Ҳайвонот боғи шаҳар аҳолисининг бу борадаги таклифларини кўриб чиқмоқчи ва унга Чимкент шаҳри билан боғлиқ ном беришни режалаштирмоқда.
Ламбада Чимкент ҳайвонот боғига 23 йил аввал олиб келинган. Бунгача бегемот Москвадаги ҳайвонот боғида яшаган.

Top