17:17 / 13.09.2015
4307

Кэмерон: Лейбористлар партияси Буюк Британия хавфсизлигини таҳдид остида қолдиради

Лейбористлар партияси раҳбари Жереми Корбиннинг Вакиллар палатасига сайланиши Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмеронни хавотирга солди.

У эндиликда бу партия мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид солади, деб ҳисобламоқда.

"Энди Лейбористлар партияси мамлакатимизнинг миллий хавфсизлигини таҳдид остида қолдиришади. Энди мамлакат иқтисоди ва сизнинг оилаларингиз хавф остида қолади", деб ёзди вазир ўзининг твиттерида.

Маълумот учун, Корбин сайловлардан 60 фоизга яқин овоз билан ғалаба қозонди.

Кузатувчиларнинг қайд этишларича, Корбин таълим соҳасида бир қатор ислоҳотлар ўтказишни, компаниялардан олинадиган солиқлар миқдорини оширишни ва Буюк Британиянинг НАТО таркибидан чиқиш масаласини кун тартибига қўйишни режалаштирган.

Top