10:18 / 13.09.2015
3180

Кейинги 1 йил ичида Украина армияси аскарлари сони 2 баробарга ўсди

1 йил давомида Украина армияси деярли 2 баробар кенгайган. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазири Степан Полторакка асосланиб, "Интерфакс-Украина" нашри хабар берган.

"Охирги 1 йил ичида Украина армияси аскарлари сони 146 мингдан 280 минг нафаргача ошди. Биз бюджет ва озиқ-овқат етишмовчилигини сезаяпмиз, лекин ишончимиз комилки, бу вазиятда сабр қилишимиз керак ва биз украинлар фахрланадиган, бошқалар ҳурмат қиладиган, бошқалардан қўрқмайдиган кучли армияни яратишда давом этишимиз керак", дейди вазир.

Полторак танкчи қисмлар билан учрашув ўтказган ва 50 нафардан ортиқ ҳарбийни Мудофаа вазирлигининг махсус ёрлиқлари, совғалар ва пул мукофотлари билан тақдирлаган.

Top