07:03 / 13.09.2015
5635

KUN.UZ дайжести: 12 сентябрда рўй берган энг асосий хабарлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 12 сентябрь куни рўй берган энг асосий хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Ўзбекистон делегацияси ЕХҲТнинг ХХIII иқтисодий ва экологик форуми якуний учрашувида иштирок этади>>

2015 йилнинг 14-16 сентябрь кунлари Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаломов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси “ЕХҲТ ҳудудида сув ресурсларини бошқариш: ҳамкорлик орқали хавфсизлик ва барқарорликни ошириш” мавзусига бағишланган ЕХҲТнинг ХХIII иқтисодий ва экологик форумининг якуний учрашувида иштирок этади.

Маккадаги “Ал-Ҳаром” масжидидаги фожиа туфайли ҳалок бўлганлар сони 107 нафарни ташкил этди>>

Саудия Арабистонининг Қизил яримой жамияти Маккадаги “Ал-Ҳаром” масжидидаги фожиа жойида 68 нафардан кўпроқ қутқарувчилар ва шифокорлар бригадаси иш олиб бораётганини маълум қилди.

Обама: Башар Асаднинг Москва томонидан қўллаб-қувватланиши “таназзулга учраши муқаррар”>>

АҚШ президент Барак Обама Россиянинг Суриядаги ҳарбий мавжудлиги Сурия президенти Башар Асад хавотирланиб, Россиядан ёрдам сўраётганини билдиради, деб айтмоқда.

«Колорадолик мерган» Колорадо қамоқхонасига умрбод маҳкум қилинди>>

2012 йилда АҚШнинг Колорадо штатидаги Аврора шаҳрида кинотеатрда 12 кишини ўлдирган қотил Жеймс Холмс Колорадо штатидаги қаттиқ тартибдаги қамоқхонага жойлаштирилди. 

Халқаро коинот станциясининг уч фазогири Қозоғистон даштига муваффақиятли қўнди>>

Ичида Халқаро коинот станциясининг уч фазогири бўлган “Союз ТМА-16М” кемаси капсуласи Қозоғистон даштига муваффақиятли қўнди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Макка шаҳрида юз берган бахтсиз воқеа вақтида ўзбекистонлик зиёратчилар жабр кўрмагани маълум қилинди>>

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни соат 16.00 дан сўнг Макка шаҳрида кучли бўрон бошланди. Табиий офат оқибатида “Ҳарам” масжидининг кенгайтириш ишлари кетаётган жанубий қисмида жойлашган кранлардан бири масжиднинг «Каъбатуллоҳ» атрофида “тавоф” амали бажариладиган майдонининг жанубий қисмига қулаб тушди.

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон вакиллари 5та медалга сазовор бўлишди>>

Таиланднинг Пхукет шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати якунланди. Бу галги қитъа чемпионатида 29 давлатдан жами 162 нафар спортчи (106 нафар эркак – 56 нафар аёллар) ғолиблик учун кураш олиб борди.

Тожикистонда генерал Назарзоданинг 100дан зиёд тарафдорлари қўлга олинди>>

Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари махсус амалиёт чоғида Вахдат шаҳридаги ИИБга ҳужум қилганларнинг бирини қўлга олди, дея хабар берди ТАСС мамлакат ИИВ маълумотига асосланган ҳолда.

Яқин Шарқдаги қум бўронлари 8 кишининг ўлимига сабаб бўлди>>

Шунингдек, Сейсмология ва метеорология хизмати маркази ҳайдовчиларни йўлларда ҳаракатланишда қоидаларга риоя бўлишни тавсия қилган.

Маккада ҳаж пайтида ҳалок бўлган зиёратчилар номсиз қабрларда дафн қилинадиган бўлдилар>>

Макка ҳукумати ҳаж пайтида кран қулаши оқибатида ҳалок бўлганларни ватанларига юбормасликка қарор қилди. Қурбонлар қисқа фурсатларда шаҳар қабристонида номсиз қабрларга дафн қилинадилар. Қурбонларни асосан Ҳиндистон ва Покистон фуқаролари ташкил қилмоқда. 

Top