23:02 / 13.09.2015
2777

Виктор Гончаренко Слуцкий терма жамоа билан бандлиги туфайли “ЦСКА”га янги мураббий қилиб олинди

Беларуснинг “БАТЭ” ва Екатеринбургнинг “Урал” футбол жамоаларининг собиқ бош мураббийи Виктор Гончаренко Москванинг “ЦСКА” жамоаси мураббийлар штабига киритилди. Бу ҳақда жамоанинг расмий сайтида маълум қилинди.   

“Бизнинг мураббийлар штабимиз тўртта фронтда ишлашига тўғри келаётган  ҳозирги вазиятда “ЦСКА” раҳбарияти жамоага кўмак кераклигига қарор қилди. Биз таклифимизни қабул қилган Виктор Михайловичга миннатдормиз”, деб айтилмоқда хабарда.

Август охиригича Гончаренко “Урал”нинг бош мураббийи бўлиб ишлаган эди ва уни “Терек”ка қарши учрашув олдидан тарк этган.

“ЦСКА”нинг амалдаги бош мураббийи Леонид Слуцкий август ойида Россия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Агарда терма жамоа Европа чемпионатининг финал босқичига чиқа олса, Слуцкий “ЦСКА”ни тарк этади ва бутун эътиборини терма жамоа билан ишлашга қаратади. 

Top