00:02 / 13.09.2015
2299

Полиция Ҳиндистондаги портлашга портловчи қурилмаларнинг портлаб кетиши сабаб бўлганини маълум қилди

Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш штатида юз берган портлашга тоғ ишларида олиб бориладиган портловчи зарядларнинг портлаши сабаб бўлган, деб хабар бермоқда маҳаллий полиция баёнотига иқтибос келтирган ҳолда The Times of India нашри. 

Нашрнинг маълумотларига кўра, полиция маҳаллий ресторанда газ баллонининг портлаши ҳақидаги дастлабки тахминини рад этди.

Полициянинг аниқлаштиришича, портлаш тоғли ҳудудларда скважиналарни бурғилаш учун портловчи моддаларни ишлатишга лицензияси бўлган, портлатиш ишлари бўйича мутахассис Ражендра Касавага тегишли уйда содир бўлган.

Терговнинг таъкидлашича, Касава икки дўкон жойлашган турар-жой биносидаги квартирасида катта миқдорда портловчи модда сақлаган. Турар жой биноси ёнида маҳаллий аҳоли орасида оммалашган тамаддихона бўлган.

Маълум қилинишича, портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 104 кишига етди.

Top