19:21 / 13.09.2015
21260

Тошкентдаги кафелардан бирига ташриф буюрганлар ноодатий ЙТҲга гувоҳ бўлишди

Тошкент шаҳридаги кафелардан бирига овқатланиш учун ташриф буюрган мижозлар кам учрайдиган ҳодисага гувоҳ бўлишди.

Бир қисми ариқ устида жойлашган ушбу кафе мижозлари овқатланаётганида, сувда Nexia русумли автомашина оқиб келаётгани уларнинг эътиборини тортган.

Ушбу ҳолат тасвирлари фейсбукдаги «Водители Ташкента» гуруҳига жойлаштирилган.

Шунингдек, интернет фойдаланувчиларидан бири суратни ўз твиттерига жойлаштириб, "Кафеда овқатланиб ўтирганингда, остингдаги анҳордан Нексия оқиб ўтиб кетса қизиқ бўлса керак а?", дея киноя қилади.

Ушбу твит остида изоҳ қолдирган бошқа фойдаланувчи бу кафе 5-туғруқхона олдида жойлашгани ҳақида тахмин қилган. Яна бир твиттерчи эса бу машина шофёри ҳушёр бўлмаган ҳолатда машина бошқарганини тусмоллаган.

Ушбу ноодатий ҳодиса тафсилотларига ҳозирча аниқлик киритилмаган.

Top