06:33 / 13.09.2015
2439

Улан-Удэда гидросамолётнинг қаттиқ қўниши оқибатида жароҳат олган 2 киши шифохонага етказилди

Бурятияда Селенга дарёси дельтасига қаттиқ қўнишни амалга оширган “Че-22 Корвет” гидросамолётида бўлган икки киши Улан-Удэдаги тез ёрдам шифохонасига етказилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг республика бош бошқармасида маълум қилинди.

Россия Тергов қўмитасининг транспортдаги Шарқий Сибир тергов бошқармаси маълум қилишича, воқеа оқибатида ўзига тегишли самолётни бошқарган 28 ёшли иркутсклик ва 30 ёшли маҳаллий эркак жабрланди. Дастлабки тиббий текширувда уларда ёпиқ ҳолдаги бош-мия чаноғи жароҳатлари, умуртқанинг компрессион синиши, қорвурғалар синиши, кўплаб тилинишлар ва лат ёйишлар аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Top