08:26 / 13.09.2015
2157

"Ювентус" 1962 йилдан буён илк марта мавсумнинг дастлабки 3 турида 1 очкодан кўп йиға олмади

Италия А сериясининг 3 турида "Ювентус" "Кьево"ни мағлуб эта олмади (1:1).

Жорий мавсумнинг аввалги турларида жамоа "Рома" ва "Удинезе" жамоаларига 1:2 ва 0:1 ҳисобларида мағлуб бўлганди.

"Ювентус" охирги марта 1962 йилдаги мавсум стартида дастлабки 3 ўйиндан атиги 1 очко жамғарганди.

Бундан ташқари, "кўҳна синьора" 2007-08 йиллар мавсумидан бери илк марта чемпионатнинг илк 3 туридаги ўйинларнинг барчасида ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди.

Top