18:58 / 14.09.2015
7615

104 ёшли мода қироли

Мода вақти соати келиб ўзгариб туради, аммо айрим нарсалар асрлар ошса ҳамки ўзгармай қолаверади. Суратлари қуйида бериладиган қарияни Берлинда туширишган. Унинг исми — Гюнтер Краббенхёфт. Интернетда ёзишларича унинг ёши 104 да. Қариянинг ўзи фейсбукдаги саҳифасида ёзишича унинг ёшини икки баравар кўпайтириб айтишаркан. Бошқа бир маълумотда эса, унинг ёшини 68-70 ёш, деб кўрсатишган. Унинг ёши нечида эканлигидан қатъи назар, бу қариядан ниманидир ўрганса бўлади, албатта.

“Мен яхши кийинаман. Ҳар доим шундай кийиниб келганман. Ишга борсам ҳам, спорт залига борсам ҳам. Менга ўзимга ўзим ёқиш ёқади. Бу ички дунёимнинг ташқи кўринишидир”, — дейди Гюнтер.

Манба: xabardor.uz

Top