12:35 / 14.09.2015
2845

Икки хитойлик аёл Россияга 30 килограмм синтетик гиёҳванд модда олиб кираётганда қўлга олинди

Хитойнинг икки фуқароси Россия чегарасида мамлакатга 30 кг синтетик гиёҳванд моддасини олиб кираётганда қўлга олинди, дея хабар бермоқда РИА “Новости” Уссурия божхонаси хабарига асосланган ҳолда.

“Уссурия божхонасининг “Полтавка” божхона постида ХХРдан Россияга ўтаётган Хитойнинг икки фуқаросида 30 халтада сунъий асосга эга гиҳёванд моддалар мавжуд экани аниқланди. Олиб қўйилган маҳсулотнинг умумий вазни тахминан 30 кг ни ташкил этади”, – дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, гиёҳванд моддалар кўк ва сари рангдаги кристалл кўринишида бўлган. Мазкур ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Top