16:01 / 14.09.2015
3390

Назарбоев: қийин кунларда ҳар доим тожик халқининг ёнида эдик

Қозоғистон Тожикистонга ҳар томонлама ёрдам бериб келмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Душанбеда бўлиб ўтган икки томонлама музокаралар якунига кўра баёнот берди.
“Тожикистон қийин кунларни бошдан кечирди, ва биз ҳар доим тожк халқининг ёнида эдик”, - деди у.

“Биз қўлимиздан келганича гуманитар ва ҳарбий-техник ёрдам бериб келдик”, - таъкидлади Назарбоев.
Унинг айтишича, мустақиллик йилларида икки давлат ўртасида ҳеч қандай муаммолар бўлмаган.
Шу била бирга, Назарбоев энергетиканинг Тожикистон иқтисодиётидаги муҳим ўрнини таъкидлаб, “минтақа давлатлари сув ва энергетика масалалари бўйича келиши иш тутиши” кераклигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, бугун икки давлат ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланди.

Top