21:02 / 14.09.2015
27113

Сувда “қирол”ликни сақлаб турган энг кучли 7 ҳарбий-денгиз кемаси

Флот – ҳар бир мамлакатнинг ифтихори ҳамда унинг хавфсизлигини таъминловчи кафолатдир. Бугун биз энг кучли 7 та ҳарбий-денгиз кемаси ҳақида сўз юритамиз. Улар турли мамлакатлар ҳарбий салоҳиятининг ажралмас қисми ҳисобланади. 

1. Француз авиаташувчиси — Шарль де Голль

Шарль де Голль – бу ер юзида ягона нусхада бўлган энг катта француз авиаташувчиси ҳисобланади. Унинг баҳайбатлиги ҳақида сўз кетадиган бўлса шуни айтиш керакки, мазкур кеманинг узунлиги тахминан 262 метрни ташкил этади. Кема 1989 йилда лойиҳалаштирилган ва 1994 йилнинг охирларига бориб, сувга туширилган. 

2. Америка Қўшма Штатларининг десант кемаси — Уосп

Уосп – АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг ифтихори саналади. Бу десант кема денгиз қўшинларини ташиш билан шуғулланади. Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, айнан у, жаҳон бўйича ўзига ўхшаш бошқа кемалар орасида катталиги билан ягона ҳисобланади. 

3. Ҳинд авиаташувчи крейсери — Викрамадитья

Кречет лойиҳаси асосида барпо бўлган ушбу авиаташувчи крейсер айни пайтда ҳинд флотининг асосий бўлаги ҳисобланади. Бу модуль 1987 йилдаёқ лойиҳалаштирилган. Орадан 17 йил ўтгач, 2.35 миллиард АҚШ доллари эвазига Ҳиндистонга сотилган. Сотиб олиш жараёнида кемага Викрамадитья, деб ном беришган. 

4. Рус крейсери — Орлан

Орлан – бу рус атомли ҳарбий крейсери бўлиб, 1970 йилда лойиҳалаштирилган. Унинг узунлиги 252 метр. Кема бортида кемага қарши ракеталар, ер-ҳаво ва яна кўплаб турдаги қурол-аслаҳалар билан “жиҳозланган”. Унинг бор йўғи тўртта нусхаси бор. Уларнинг ҳар бири икки миллиард АҚШ доллари туради. 

5. Мина-вертолёт ташувчи — Идзумо

Идзумо – бу ер юзида ягона нусхадаги япон вертолёт ташувчиси ҳисобланади. Уни бирор-бир бошқа давлатнинг қуролли кучларида учратмайсиз. Кеманинг нархи 1.2 миллиард АҚШ доллари туради. Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, у япон флотидаги янги модуль ҳисобланади. Узунлиги 247.8 метрни ташкил этади. 

6. Авиаташувчи — Клемансо

Клемансо — энг катта француз авиаташувчиларидан бири ҳисобланади. Унинг номи француз бош вазири Жорж Клемансо шарафига қўйилган. Узунлиги 265 метрни ташкил этади. Кема 1955 йилда лойиҳалаштирилган бўлиб, 1957 йил охирига келиб сувга туширилган. 

7. Америка Қўшма Штатларининг десантчи кемаси

Ушбу универсаль десантчи кема АҚШ ҳарбий денгиз кучларининг ажралмас қисми саналади. Узунлиги 257 метрни ташкил этади.

Манба: xabardor.uz

Top