17:53 / 15.09.2015
2342

2015 йилда Европа Иттифоқига 500 мингдан зиёд муҳожир кириб келди

Ярим миллиондан зиёд муҳожирлар 2015 йил бошидан буён Европа Иттифоқи чегараларини кесиб ўтди, 2014 йилнинг шу даврида эса ЕИга 280 минг киши кўчиб келган эди. Бу ҳақда сешанба, 15 сентябрь куни Европа Иттифоқининг ташқи чегаралар хавфсизлиги бўйича Frontex агентлиги маълум қилди.

Агентликнинг қайд этишича, кетма-кет бешинчи ойдирки, муҳожирларнинг чегаралардан ўтиши рекорд натижаларни кўрсатмоқда. Масалан, 2015 йилнинг август ойида Европа Иттифоқи мамлакатларига 156 минг киши кўчиб ўтган. Қочқинлар сони бўйича рекорд натижа эса август ойида Греция оролларида кузатилди, Ўз навбатида, Туркия орқали етиб келган муҳожирларнинг 4/3 қисми суриялик қочқинлардир, дея хабар бермоқда Frontex.

Top