11:52 / 15.09.2015
2218

Австралиянинг янги бош вазири қасамёд қабул қилди

Канберрада мамлакат янги бош вазири – Малкольм Тёрнбуллнинг қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Reuters.

Ҳукмрон Либераллар партиясида бўлиб ўтган овоз бериш жараёнида собиқ бош вазир Тони Эбботт собиқ алоқа вазири Тёрнбуллга имкониятни бой берди.

Тёрнбулл 54 воз тўплаб, Эббот учун берилган 44 овоздан ўзиб кетди. Депутатлар мамлакат бош вазирининг амалдаги ёрдамчиси Жули Бишопни ўз лавозимида қолдиришни маъқул кўришди.

Top