09:15 / 15.09.2015
3774

Буюк Британия мудофаа вазири Россия самолётларининг чегара чизиғида учиб юришини “қўрқитиш” деб атади

Буюк Британия мудофаа вазири Майл Фэллон Россия самолётларининг Британия ҳаво ҳудудига яқин жойларда парвозларни амалга оширишини “қўрқитиш” деб атади.

“Бу ортиқча, ўринсиз хатти-ҳаракатдир, бу бизнинг асабимизни ўйнашга қаратилган қўрқитиш ҳаракатидир”, - деди у Sky News нашрига берган интервьюсида.
Фэллоннинг таъкидлашича, Россия самолётлари ҳаво назорати хизматларига ҳам, Британия ҳарбий ҳаво кучлари учувчиларига ҳам жавоб қайтармайди.

Top