18:43 / 15.09.2015
4730

Доғистонда башоратчи оиласи билан ўлдириб кетилди

Доғистонда қуролли ҳужум оқибатида башоратчилик билан шуғулланувчи аёл ўлдириб кетилди. Интефакс агентлигининг полиция маълумотларига таяниб хабар қилишича, уйда у билан бўлган эри ва яна бир қариндоши ҳам ўлдириб кетилган.

Жиноят 15 сентябрь куни Дарбант туманининг Рубас қишлоғида содир этилди. Тунги соатларда қуролли гуруҳ уйга бостириб кириб, оила аъзоларини ўқотар қурол билан ўлдирган.

Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошлаб юборилди.

Top