10:05 / 15.09.2015
2754

Нью-Йоркдаги қамоқ ходимаси тушкунлик ва оиласидаги муаммолар туфайли маҳбусларга қочишда ёрдам берганини тан олди

Июнь ойида Нью-Йорк штатидаги қамоқлардан биридан қотиллик учун маҳкум этилган икки нафар маҳбуснинг қочишига ёрдам берган қамоқ ходимаси буни тушкунлик ва оиласидаги муаммолар сабабли қилганини тан олди, деб ёзмоқда The Independent нашри.

Қамоқнинг эндиликда собиқ ходимаси берган интервьюсида жиноятчиларга қочиш учун асбобларни улар билан дўстлашганидан кейин берганини айтди.

“Мен ўша вақтларда эрим мени бошқа севмаслигини ҳис қилаётган эдим. Мен тушкунликда эдим, фикримча, улар буни сезишган”, деб айтди аёл.

Унга қочишни ташкил қилгани ва ёрдам бергани учун 7 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Бундан ташқари, 51 ёшли Митчелл маҳбуслар билан ҳеч қандай ишқий муносабатлар назарда тутилмагани, бироқ уларнинг эътибори унга ҳаётидаги мураккаб пайтда ёрдам берганини тан олди.

“Мен бу қилмишимдан жуда афсусдаман. Агар иложи бўлганда, мен ҳаммасини ортга қайтарган бўлардим. Бироқ энди бефойда”, деб айтди Митчелл ва жазога лойиқлигини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, қочиб кетган маҳбуслардан бири қўлга тушгандан кейин бир кишилик камерага жойлаштирилган, иккинчиси эса таъқиб пайтида полициячилар томонидан отиб ўлдирилган.

Top