22:13 / 15.09.2015
2078

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида вазирликлараро маслаҳатлашувлар ўтказилди

2015 йилнинг 13-14 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда УзА хабар берган.

Вазирликлараро маслаҳатлашувлар чоғида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий негизини инвентаризация қилиш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувда муҳокамада бўлган икки томонлама ҳужжатларнинг лойиҳалари юзасидан ҳам фикр алмашилди. Мазкур ҳужжатлар Ўзбекистон ва Туркманистон ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Top