09:03 / 15.09.2015
7716

Пентагон: Россия ҳарбий космик кучлари АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари билан тенглашди

Россия ҳарбий космик кучлари ўз техник имкониятларига кўра АҚШнинг тегишли кучлари билан тенглашди. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг Европадаги командири генерал Фрэнк Горенц айтиб ўтди.

“Бу нарса баҳсли бўлади деб ўйламайман: улар имкониятларда тенглашиб олишди”, - деди у журналистлар билан мулоқот чоғида.
Яқинда Россия ҳарбий ҳаво кучларини модернизация қилиб, ҳарбий космик кучларга айлантирди.
Генералнинг таъкидлашича, Россия охирги ислоҳотлар мобайнида ўз кучларининг сони ва сифатини оширишга муваффақ бўлган.

Top