06:11 / 15.09.2015
2364

Reuters: Deutsche Bank 23 минг ходимини қисқартирмоқчи

Deutsche Bank барча ходимларининг чорак қисмини, яъни 23 минг ходимини қисқартирмоқчи. Бу ҳақда молиявий бозордаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

Қисқартиришлар асосан техник бўлимлар, почта банки ҳамда бек-офис (қўллаб-қувватлаш, транзакциялар, ҳисоб рақамлар маълумотларини қайта ишлаш ва ҳ.к.) ходимларини қамраб олади. Қисқартиришлар натижасида банкда 75 мингга яқин киши қолади. Қисқартиришлар банк бизнесини катта миқёсда реструктуризация қилиш доирасида амалга оширилмоқда. Асосий қувватлар Лондон, Нью-Йорк ва Франкфуртда мужассамлашади.   

Агентликнинг таъкидлашича, оммавий қисқартиришларни амалга ошириш бошқа Европа банкларида, жумладан Италиянинг UniCredit банк гуруҳида ҳам мўлжалланмоқда, бироқ бу хусусда аниқ маълумотлар келтирилмаган. 

Top