22:51 / 16.09.2015
4571

Голланд журналисти Нидерландия бош вазирига 750 еврога Сурия паспортини расмийлаштириб берди

Голландиялик журналист Харальд Дорнбос террорчиларнинг Европага муҳожирлар кўринишида кириб олишининг тасдиғи сифатида Нидерландия бош вазири Марк Рюттенинг сурати туширилган Сурия паспортига буюртма берди ва Nieuwe Revu нашрида намойиш қилди. Паспортда бош вазир “Малик Рамазон” деб номланган ва туғилган жойи Дамашқ деб кўрсатилган. 

“Сурия пастпортини исталган одам ортиқча қийинчиликсиз олиши мумкин. Шахсан менга битта қўнғироқ ва 40 соат вақт етарли бўлди. Сурияда можаро бошлангандан бери минглаб бўш паспорт бланклари ва уларга маълумотлар босувчи махсус принтерлар жангарилар қўлига тушган. Улар пул тўлашга тайёр бўлганларга исталган фотосурат ва исталган шахсий маълумотларга эга паспортни сотишга тайёрлар”, деб ёзди Дорнбос.

Журналист бундай паспортнинг нархи 750 еврони ташкил қилишини ва “радикалларнинг йўналишлари ҳамма учун аён эканини” таъкидлаб ўтди. Унинг айтишича, “ИШИД” террорчилик гуруҳи жангарилари Суриянинг шимолидан Туркияга ўтиб, у ердан Бодрум орқали Грецияга етиб олмоқдалар.

Top