19:14 / 16.09.2015
20586

Турмуш ўртоғининг тобути олдида табассум қилган аёл интернет фойдаланувчиларини ҳайратга солди

АҚШнинг Огайо штатида яшовчи Ева Ҳолланд Facebook ижтимоий тармоғига жойлаштирган турмуш ўртоғининг тобути олдида табассум қилган ҳолда тушган расми интернет фойдаланувчиларининг қаҳру ғазабига сабаб бўлди. Энг ғаройиби, у ўғли ва қизини ҳам кулиб туришга ундаган.

Сурат 250 минг мартадан кўп томоша қилинган, Ева эса яқин инсонига нисбатан қаҳриқаттиқликда айбланган. Обуначиларининг эътирозларига жавоб тариқасида у гиёҳванд моддаларга қарамлик нималарга олиб келишини кўрсатмоқчи бўлганини айтган. Маълум бўлишича, аёлнинг 26 ёшли турмуш ўртоғи Майк героин миқдорини ошириб юборгани учун ҳаётдан кўз юмган.

Daily Mail нашрининг ёзишича, Майк гиёҳванд моддаларга тишларини даволаш жараёнида қабул қилган оғриқ қолдирувчи дорилардан сўнг муккасидан кетган. У реабилитация марказида даволаниб чиққан, бироқ тезда яна гиёҳванд моддалар қабул қилишни қайтадан бошлаган.

Top