17:28 / 17.09.2015
1956

Чилига цунами хавф солмаяпти

Чили ҳукумати мамлакат ҳудудида цунами хавфи таҳдидида жорий қилинган фавқулодда вазиятни бекор қилди.

Бундан олдинроқ, мамлакатда охирги 5 йил ичида юз берган энг кучли (6,4 балли) зилзила туфайли қирғоқларга 4,5 м баландликдаги цунами яқинлашиши мумкинлиги айтилганди.

Маълум қилинишича, айни вақтда ҳудудлардан кўчирилган аҳоли ўз уйларига қайтарилган.

Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрга ўтар кечаси Тинч океанининг Чили қирғоқларига яқин қисмида 8,3 балли зилзила содир бўлганди. Бу ҳодисадан кейин Чилининг қуруқликдаги қисмида 4 марта қайталаниш кузатилди.

Охирги маълумотларда, зилзила туфайли 5 киши ҳалок бўлгани ва 1 млн киши хавфсиз ҳудудларга кўчирилгани айтилганди.

Top