17:36 / 17.09.2015
2353

Дэвис Кубоги: Ўзбекистон – АҚШ учрашувига қуръа ташланди

18-20 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида Дэвис Кубоги доирасида Жаҳон босқичига саралаш баҳслари бўлиб ўтади.

Бугун Тошкентдаги City Palace меҳмонхонасида ўзаро баҳслар учун қуръа ташланди. Эртага Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Стив Жонсонга қарши кортга чиқади. Фаррух Дўстов эса Жек Сок билан куч синашади.

19 сентябрь куни жуфтликлар баҳси ўтказилади. Истомин/Дўстов тандеми Жонсон/Куэрри жуфтлигига қарши баҳс олиб боради.

Баҳсларнинг сўнгги кунида Денис Истомин Жек Сокка қарши кортга чиқади, шундан сўнг Фаррух Дўстов Стив Жонсон билан баҳс олиб боради.

Top