05:47 / 17.09.2015
5581

Керри: Россия АҚШга Сурия бўйича ҳарбий музокараларни таклиф қилди

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россия АҚШга Сурия юзасидан ҳарбий музокараларни таклиф қилди, деб маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Шунингдек, Керри АҚШ Суриядаги можарони Россия жалб қилинган шартда сиёсий ҳал қилишга ишончи комиллигини қўшимча қилди.

Шу билан бирга Керри Россия ёрдами унинг “мазмундорлиги” шартида фойдали бўлишини таъкидлаб ўтди.

Керрининг айтишича, айни пайтда у Пентагон ва Оқ уй билан Сурия борасидаги кейинги қадамларни муҳокама қилмоқда.

Top