03:53 / 17.09.2015
5802

KUN.UZ дайжести: 16 сентябрда кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 16 сентябрь куни кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Данияда бир қиз “ИШИД” ваҳшийликларидан таъсирланиб онасини ўлдириб қўйди>>

Данияда 15 ёшли қиз ўзининг дўсти билан бирга онасини ўлдириб қўйган шов-шувга сабаб бўлган қотиллик бўйича жазо ҳукми чиқарилди

Турмуш ўртоғининг тобути олдида табассум қилган аёл интернет фойдаланувчиларини ҳайратга солди>>

АҚШнинг Огайо штатида яшовчи Ева Ҳолланд Facebook ижтимоий тармоғига жойлаштирган турмуш ўртоғининг тобути олдида табассум қилган ҳолда тушган расми интернет фойдаланувчиларининг қаҳру ғазабига сабаб бўлди. Энг ғаройиби, у ўғли ва қизини ҳам кулиб туришга ундаган.

ОАВ: наҳорги ошлар ҳам ўйин-кулгига айланиб кетмоқда>>

Тўй арафасида маҳалладошларга ош тортиш анъанасини ўзида мужассам этадиган наҳоги ош тадбирлари одатда сипо тартибда ўтади. Лекин охирги вақтларда ушбу жараённи ҳам ўйин-кулги билан ўтказиш ҳоллари кузатилмоқда

Рамзон Қодиров: ислом дунёси уйғонганда, “ИШИД” ва “Ал-Қоида” эгаларига қийин бўлади>>

Ислом дунёси ҳали уйғонгани йўқ. Бу юз берганда “ИШИД” террорчилик ташкилотига қийин бўлади, деб ҳисобламоқда Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров. Қодиров ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Россия президенти Владимир Путиннинг Душанбедаги КХШТ саммитида айтиб ўтган Яқин Шарқдаги вазиятни тартибга солиш бўйича фикрини қўллаб-қувватлашини ёзди.        

Россияда қурилишлардаги чет эллик ишчилар сонини чеклаш масаласи муҳокама қилинмоқда>>

Россия Меҳнат вазирлиги мамлакат қурилиш майдонларидаги хорижлик ишчилар сонини 65 фоиздан оширмаслик таклифини билдирди. Экспертларнинг тасдиқлашича, мазкур тартиб соҳага катта зарар етказмайди.

Қозоғистон парламенти Назарбоева ваколатларининг муддатидан илгари тўхтатилишини ёқлаб овоз берди>>

Қозоғистон Мажлиси (қуйи палатаси) депутат Дариға Назарбоева ваколатларининг муддатидан илгари тўхтатилишини ёқлаб овоз берди.

Аҳоли терминаллар йўқлигидан шикоят қилмоқда>>

Ўзбекистон давлат солиқ қўмитаси ишонч телефонларига бўладиган мурожаатларнинг асосий қисми савдо нуқталарида терминалларнинг ишламаётгани ёки умуман йўқлиги борасидаги шикоятларга боғлиқдир

Бразилия терма жамоасининг машҳур мухлиси Кловис Акоста оламдан ўтди>>

Бугун, 16 сентябрь куни Бразилия терма жамоасининг энг машҳур мухлиси, жамоани 7та мундиал давомида қўллаб-қувватлаш учун турли мамлакатларга саёҳат қилган Кловис Акоста Фернандеш 60 ёшида оламдан ўтди.

Ўзбекистондаги 1 300 таълим муассаси қуёш коллекторлари билан таъминланади>>

Яқин йилларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида жойлашган 1 300га яқин умумтаълим муассасаларини ва коллежларни қуёш коллекторлари билан таъминлаш кўзда тутилмоқда

АҚШда 14 ёшли ўсмир бомбага ўхшаш соат ясагани учун ҳибсга олинди>>

14 ёшли Аҳмед Моҳамед (Ahmed Mohamed) мактабга ўқитувчиларининг кўзига бомба бўлиб кўринган қўлбола соатни кўтариб келгани учун полиция маҳкамасига олиб келинди

Top