03:38 / 17.09.2015
5711

KUN.UZ дайжести: 16 сентябрда рўй берган энг асосий хабарлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 16 сентябрь куни рўй берган энг асосий хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Ўзбекистонда 1 октябрдан табиий газ учун тўловлар қимматлашади>>

Шу йилнинг 1 октябрь кунидан Ўзбекистон аҳолиси ва улгуржи истеъмолчиларга бериладиган табиий газ учун Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган янги тарифлар жорий қилинмоқда.

Тошкент автобусларида валидаторлар ўрнатилади>>

Шу йилнинг охиригача Тошкент автобусларида валидаторлар ўрнатилади

Тожикистон ИВВ: Назарзода Ромит дарасидаги сўнгги ҳарбий операция чоғида ўлдирилди>>

Тожикистон ИИВ матбуот хизмати генерал Абдуҳалим Назарзода бошчилигидаги жангарилар гуруҳининг сўнгги вакиллари йўқ қилингани операция пайтида Назарзоданинг ўзи ҳам ўлдирилгани ҳақида баёнот берди

Ўзбекистонда 1 октябрдан электр энергияси тўлови қимматлашади>>

Ёқилғи энергия бойликлари таннархи ошиш муносабати билан «Ўзбекенерго» АЖ 2015 йилнинг 1 октябридан бошлаб электр энергиясининг нархлари ошганлигини маълум қилди.

Сурия мухолифати: Россия Асадга ёрдам беришининг сабаби – у кучини йўқотмоқда>>

Башар Асад режими Суриянинг 18 фоизидан камроқ ҳудудини ўз назорати остида ушлаб турибди, шу боис Россия ўз “ёқимтой”ига ёрдам кўрсатишга қарор қилди.

Путин Сочида Лукашенко ва Назарбоев билан учрашув ўтказди>>

Россия президенти Владимир Путин Беларусь етакчиси Александр Лукашенко ва Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев билан норасмий учрашув ўтказди

Тожик-қирғиз чегарасида яна бир тўқнашув рўй берди>>

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Чегара қўшинлари бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, 2015 йилнинг 11 сентябрь куни маҳаллий вақт билан 19:30да тожик чегарачилари мамлакат ҳудудига кириб келган икки “Дулан” бензовозларини пайқаган.

Башар Асад: Агар Европа қочқинлар тақдиридан хавотирда бўлса, террорчиларни қўллаб-қувватлашни тўхтатсин>>

Суриянинг расмий раҳбари Башар Асад Россиянинг бир қанча оммавий ахборот воситалари, жумладан, Россия ТВ, НТВ, “Первый канал”, RT телеканаллари, “Россия сегодня”, ТАСС, Интерфакс агентликлари, “Российская газета” нашрлари билан суҳбат ўтказди. У россиялик журналистларни қизиқтираётган кўплаб саволларга жавоб берди.

Қозоғистонда доллар курси янги тарихий рекорд қайд қилиб, 300 тангадан ошди>>

Қозоғистон фонд биржасининг (KASE) эрталабки савдолари натижаларига кўра ушбу мамлакатда доллар курси тарихдаги мутлақ рекордни қайд қилиб, 301 тангани ташкил қилди

2024 йилги Ёзги Олимпиада мезбонлиги учун 5та шаҳар ариза топширди>>

Париж, Рим, Лос-Анжелес, Будапешт ва Гамбург шаҳарлари 2024 йилги Ёзги Олимпиадани қабул қилиш учун даъвогарлар рўйхатига киритилд

Top