13:45 / 17.09.2015
4232

Кураш ёзги Осиё ўйинлари расмий дастурига киритилди

Бугун Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Осиё олимпия кенгаши бош ассамблеясида курашни 2018 йил август-сентябрь ойларида Жакартада ўтадиган 18-ёзги Олимпия ўйинлари расмий дастурига киритиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Халқаро кураш ассоциацияси расмий сайти хабар бермоқда.

Ушбу воқеага муносабат билдирар экан, IKA президенти ва Олимпия кенгаши Осиё ўйинлари департаменти директори “бугун курашнинг тарихий куни” бўлганини таъкидлади:
«Бугун кураш, IKA ва бизнинг спортимиз ихлосмандлари учун чинакам тарихий кун бўлди. Курашнинг бу қадар муҳим қитъа мусобақаларининг расмий дастурига киритилиши курашнинг нафақат Осиё, балки бутун дунёда оммалаштиришнинг янги босқичи бошланганидан далолат беради.

IKA номидан ОСА’ни, ОСА ва Миллий олимпия қўмиталари уюшмаси раҳбари, Осиё кураш конфедерацияси фахрий президент шайх Аҳмад ал-Фаҳад ал-Сабоҳга чин дилдан миннатдорчилик билдирамиз”.
Дастурга мувофиқ Индонезияда ўтадиган ўйинларда кураш бўйича 15 комплект медаллар учун баҳс боради, булардан 7 вазн тоифаси эркакларга, 8 вазн тоифаси аёлларга тегишли бўлади.

Top