11:24 / 17.09.2015
4300

LG смартфонларининг ўрта нарх категориясидаги янги турлари – LG Magna, LG Spirit, LG Leon

Magna, Spirit ва Leon моделлари ўзида ажойиб дизайн, In-Cell Touch технологияли дисплейлар ва премиум тоифадаги LG смартфонларидан олинган функцияларни мужассам этади.
Янги смартфонлар мажмуаси ўрта нарх категориясида бўлиб, ўз ичига LG Magna, Spirit ва Leon моделларини олади. Улар илк бора март ойининг бошида Mobile World Congress (MWC) халқаро кўргазмаси доирасида тақдим этилган бўлиб, у ерда шўининг назокатли ташқи кўриниши, оптималлашган ишлаш кўрсаткичлари ва кенг фойдаланувчилар доирасига мўлжалланган қулай интерфейс билан барчанинг диққатини тортди. Анъанавий тарзда LG компанияси ўз смартфонларини энг янги операцион тизимда чиқаради; LG Magna, Spirit ва Leon Android Lollipop 5.0нинг янги версиясида чиқарилади. Ускуналар арзон нархда премиал дизайн ва функциялар ранг-баранглигини таклиф этиши билан ажралиб туради.


Энг замонавий техника ютуқлари ва премиум тоифаси дизайни унсурлари уйғунлиги туфайли LG ҳашамат ва қулайликликнинг идеал мувозанатини топа олди. Magna моделини 3000 мм эгрилик радиусига эга нафис қабариқ дисплей туфайли қўлда ушлаб туриш ниҳоятда қулайдир.
LG Magna смартфони, бу сўз эса лотинчада “буюк” демак, тўрт ядроли процессор ва каттакон, In-Cell Touch технология ёрдамида ҳатто синган оина билан ишлайдиган, премиал моделларга хос бўлган 5 дюймли HD IPS-дисплей билан таъминланган. In-Сell Touch технологиясининг яна бир устунлик тарафларидан бири шуки, что Magna, Spirit ва Leon смартфонлари дисплейи қўл тегишига тезроқ жавоб беради.
8 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли фронтал камераларга эга LG Magna махсус селфи ишқибозлари учун яратилгандир. Бундан ташқари, LG’нинг янги модели даставвал премимум тоифадаги смартфонлар учун яратилган имкониятларни таклиф қилади. Масалан, “қўл ишорасига кўра съёмка” функцияси ёрдамида селфи тушириш янада осонлашади — фронтал камера очиқ кафтни кўрсатиб, уни мушт қилиб тугишнинг ўзи етарли, уч секунддан сўнг фотография тайёр бўлади. Glance View функцияси ёрдамида вақт, охирги хабарлар ва қабул қилинмаган қўнғироқлар сингари асосий ахборотни ҳатто блокланган дисплей устида қўл билан экрандан пастга қараб ҳаракат қилиш орқали кўрса бўлади. Ўз классида энг яхши бўлган 2,450 мА/соат қувватли батарея жадал фойдаланиш режимида смартфондан бир кун давомида фойдаланиш имконини беради.
LG Spirit смартфони LG инновациялари руҳини ўзида мужассам этиб, у 4.7 дюймли, дюймга 312 нуқта зичликдаги In-Cell Touch HD IPS-дисплей, 8 мегапикселли камера ва 2100 мА/соат ҳажмдаги аккумулятор билан таъминланга. Ўзига хос қабариқ дизайн туфайли смартфон юқори эргономия билан ажралиб туради ва уни қўлда қулай ушлаб туриш мумкин бўлади.
LG Leon, бу эса лотинчасига “арслон” демак, 4.5 дюймли In-cell touch технологияли IPS дисплей билан таъминланган бўлиб, Rear Key бошқарув тугмасига эга ўзига хос дизайн шарофати билан смартфон премиум тоифа моделига ўхшайди. Бундан ташқари, LG Leon Android 5.0 Lollipop операцион тизимида ишлайди ва LG’нинг премиал даражадаги фойдаланувчи интерфейсининг бир қатор характеристикаларини таклиф қилади.

Top