15:41 / 17.09.2015
7105

Ливия ҳукумати Россия байроғи остидаги танкерни қўлга олди

Ливия қирғоқлари яқинида Россия байроғи остида ҳаракатланаётган "Механик Чеботарев" номли нефть ташувчи танкер тўхтатилган. Би-би-си нашри тарқатаётган хабарга кўра, танкер ичида 12 киши бўлган.

Маълум қилинишича, Oil Marine Group компаниясига тегишли ушбу танкер Мальтадан йўлга чиққан ва Ливиядаги Зуара портига кетаётган бўлган.

Компания берган маълумотга кўра, танкер айни вақтда Триполи шаҳрида турибди, экипаж аъзоларининг ҳужжатлари ва телефонлари олиб қўйилган.

"Экипаж аъзолари кемани тарк этмаган. Уларнинг қўйиб юборилиши ёки ҳибсга олиниши бўйича аниқ маълумотлар йўқ", дейилади компания хабарида.

Россия ТИВ бу борада музокаралар бошлагани айтилган.

Қайд этиш керакки, Ливияда Муаммар Каддафи режими ағдарилганидан кейин исломий кучлар ҳокимият тепасига келган.

Top